Мустақиллик проспекти бўйлаб ўтган йўл участкасида автотранспортлар ҳаракати тикланди

Мустақиллик проспекти бўйлаб ўтган йўл участкасида автотранспортлар ҳаракати тикланди

Kun.Uz‘нинг хабарига кўра Тошкент шаҳрининг Мустақиллик проспекти бўйлаб ўтган — «Буюк ипак йули» (собиқ «Максим Горький») метро бекатидан «Пушкин» метро бекатигача бўлган йўл участкасида автомобиллар ҳаракати тикланди.

Ой бошида йўлларда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари сабабли трассада автотранспорт воситалари ҳаракати чекланган эди. Ҳайдовчилар ёпилган йўлни айланиб ўтиш учун Паркент кўчасидан фойдаланишаётганди.

Аввалроқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг марказий туманларида йўлларни реконструкция қилиш ишлари шу йилнинг 10 июнигача тугатилишини маълум қилган эди.

Кўприклар қуриш ва йўлларни капитал таъмирлаш бўйича йирик ишлар эса 1 сентябргача тугатилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.