«Наманган ҳайдовчилари» 911 хизматини ишга туширди

«Наманган ҳайдовчилари» 911 хизматини ишга туширди

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители намангана» (Наманган ҳайдовчилари) гуруҳи йўлда тезкор ёрдам кўрсатиш хизматини ишга туширди.

Агар автомобил техник носозлик туфайли йўлда тўхтаб қолса, ушбу ҳайдовчига гуруҳдаги бошқалар ёрдамгга келиши мумкин.

«Ёрдам керак бўлган ҳайдовчи +99898-1000-911 рақамига қўнғироқ қилиб ўз рақами, турган манзили ва носозлик сабабини хабар бериши керак. Гуруҳ оператори унинг хабарини дарҳол Telegram тармоғида орқали тарқатади», — дейди ижтимоий гуруҳ администратори Максим Семаев.

Шунингдек ижтимоий гуруҳ аъзолари техник носозликдан бошқа турли мураккаб вазиятга тушиб қолган ҳайдовчиларга ҳам ёрдам бериши мумкин.

Семаев айтишига қараганда «уларнинг ҳар томонлама кўмаги ҳайдовчиларни мураккаб вазиятларда қўллаб-қувватлашга таёр».

Ушбу хизмат бепул бўлиб, у Наманганда ҳар куни соат 8:00 дан 23:00 гача ишлайди. Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш хизматлар дунёнинг турли мамлакатларида ташкил қилинган, жумладан Тошкентдаги  «Водители Ташкента» ижтимоий гуруҳида ҳам.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.