Наманган шаҳридаги чорраҳалардан бирига ўзгача кўринишдаги светофор ўрнатилди

Наманган шаҳридаги чорраҳалардан бирига ўзгача кўринишдаги светофор ўрнатилди

Наманган шаҳридаги Ислом Каримов ва Ирригатор кўчалари чорраҳасига янги намунадаги светофор ўрнатилди. Kun.uz шу ҳақда ёзмоқда.

Ушбу светофорнинг ўзига хослиги шундаки, светофор чироқлари рангига қараб светофорнинг аркаси ҳам шу рангда ёнади. Бу ўз навбатида ҳайдовчиларининг эътиборини жалб этиб, светофор ишорасига амал қилмасдан ўтиш эҳтимолини камайтиради ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ушбу қурилма тунги вақтларда пиёдалар ўтиш йўлагини ҳам ёритиб, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишига имкон яратади. 

Келгусида бу турдаги қурилмаларни Наманган шаҳрининг бошқа чорраҳаларига ҳам ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.