Наманган йўллари 3 йил ичида яхшиланади

Наманган йўллари 3 йил ичида яхшиланади

Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси бўлажак уч йил давомида янада яхшиланади, дея маълум қилади Sof.uz.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 13 декабрдаги “2017-2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 404-сонли қарори билан янаги уч йил ичида Наманганнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.

Қарорга кўра, мазкур давр мобайнида шаҳарнинг бешта, яъни “Уйчи”, “Ҳамроҳ”, “Ғалаба”, “Марғилон” ҳамда “Қўқон” кўчаларининг умумий узунлиги 18 километр бўлган участкалари капитал таъмирланади.

Лойиҳа қиймати 35,2 млрд сўмни ташкил этиб, у Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.