Наманганда 400 та машинадан рамзий арча ясалди (фото)

Наманганда 400 та машинадан рамзий арча ясалди (фото)

Наманган шаҳридаги отчопар ҳудудида Янги йил флешмоби ўтказилди: 400 та автомобилдан арча ҳосил қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Флешмобни ташкиллаган «Водители Намангана» гуруҳи маъмури Максим Семаевнинг айтишича, тўрт ярусли арчани ҳосил қилиш учун ипподром ҳудудида мутахассислар ёрдамида олдиндан контурлар чизиб олинган.

—Бу ғоя бизда ўтган йили ҳам  бор эди, лекин ўшанда бунинг уддасидан чиқолмагандик. Бу йил астойдил ҳаракат қилдик, — дейди Максим Семаев.

Гуруҳ фаолларидан бири Камила Абдурасулованинг билдиришича, «Водители Намангана» сафига қўшилиш истагида бўлган ҳайдовчи қизлар сони кўпайиб бормоқда. Ушбу флешмобда ҳам улардан 20 нафарга яқини иштирок этди.

23 декабрь куни соат 14:00 дан бошланган флешмоб соат 19:00 ларга келиб муваффақиятли якунланди. 400 та автомобилдан арча ва унинг ичида «2019» ёзуви ҳосил қилинди. ЙҲХБ автомобиллари эса унинг ўзига хос юлдузи бўлди.

Семаевга кўра, бундай лойиҳа Ўзбекистон, умуман, Марказий Осиёда илк бор амалга оширилди. Унинг юзага чиқишида гуруҳга вилоят ҳокимлиги, вилоят ИИБ ЙҲХБ, «Ватанпарвар» ташкилоти, Намангандаги бошқа автоклублар яқиндан кўмак берди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.