Наманганлик ўспирин автоҳалокатда 4 инсон ўлимига сабабчи бўлди

Наманганлик ўспирин автоҳалокатда 4 инсон ўлимига сабабчи бўлди

2 июн куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида Nexia ва Lacetti автомобиллари тўқнашиб кетди. Lacetti автомобилининг рулида 16 яшар ўспирин ўтирган эди.

Ёш ҳайдовчи машинани бошқара олмасдан қарама-қарши полосага чиқиб кетди. Тўқнашув натижасида иккала ҳайдовчи ва яна икки йўловчи воқеа жойидаёқ ҳаётдан кўз юмди. Қолган 6 нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари олиб шифохонага тушди.

Ҳозир ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳодисанинг сабабларини ўрганмоқда.

Бу Ўзбекистон бўйича бир ҳафта ичида ўлим билан тугаган иккинчи ЙТҲдир. 30 май куни Cobalt ва LABO автомобиллари тўқнашиб кетиши натижасида 5 ва 10 ёшли икки бола ҳалок бўлганди.

(расмнинг ҳодисага алоқаси йўқ)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#ЙТҲ

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"