НАСА Марсда юрмайдиган “марсмобиль”ни кўрсатди

НАСА Марсда юрмайдиган “марсмобиль”ни кўрсатди

НАСА янги марсдаюрарнинг тўлақонли русумини намойиш этди. У худди Lamborghini ва фантастик филмдаги танк гибридини эслатади.

Олти ғилдиракли машина олти нафар астронавтни ташийди. Аккумулятордан қувватланади. Унинг ичи лабораториянинг ўзи. Тўғри, бу русум Марсга чиқарилмайди, у Ерда синов ишлари ва илмий-оммабоп дастурларни амалга ошириш учун ясалган.

Углерод толаси ва алюминийдан ясалган марсдаюрарнинг узунлиги 8,5, кенглиги 4 ва бўйи 3,4 метр. 2,25 тонна тош босади. Соатига 11 км тезликда ҳаракатлана олади.

Машинани НАСА ташаббуси билан Parker Brothers Concepts компанияси қурди. У Флорида штатидаги Жон Кеннеди номи билан аталувчи Фазовий марказ кўргазмасида кўрсатилди.

Ҳозир қизил сайёра сиртида Американинг Opportunity (2004 йилдан бери) ва Curiosity (2012 йилдан бери) марсдаюрарлари бор. Opportunity узоқ ишлаш бўйича рекордчи бўлса, Curiosity сайёрада юрадиган машиналарнинг энг оғиридир – 900 кг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"