Наврўздан сўнг Иссиқкўлга поездда бориш мумкин

Наврўздан сўнг Иссиқкўлга поездда бориш мумкин

Ўтган йилда 2018 йил баҳорида Тошкентдан Иссиқкўлга темир йўл қатнови очилиши ҳақида хабар берилганди. Ана шу йўналишдаги “Тошкент –– Балиқчи – Тошкент” поезд қатнови шу йил 22 мартдан бошлаб қайта йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Қирғиз темир йўллари” миллий компанияси матбуот хизматига асосан хабар берди.

Қатнов ҳафтасига бир марта бўлади. Поезд 22 март куни Тошкентдан йўлга чиқса, 23 март куни Балиқчига етиб боради. 24 март куни бу шаҳардан ортга қайтади ва 25 март куни пойтахтга кириб келади. 

Ушбу поезд таркибида 7 та йирик вагон, 3 та плацкарт вагони ва вагон-ресторан жой олган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Мавзу:

#поезд

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.