Нега маҳаллий бозорда автомобиллар нархи ошмоқда? (кузатувчи фикри)

Нега маҳаллий бозорда автомобиллар нархи ошмоқда? (кузатувчи фикри)

Ҳозир автомобиль бозорини ёки автомобиль савдосига доир сайтларни кўрсангиз, машина нархлари ёздагидан бир оз қимматлаганини сезасиз. GM-Uzbekistan ишлаб чиқарган энг серхаридор Nexia, Matiz, Lacettiлардан тортиб ВАЗ автомобилларининг ҳам нархи ошган. Бунинг сабабини Қўқон автомобиль бозорини доимо кузатиб борадиган Азаматжон изоҳлаб берди:

- Мен ушбу автомобиль бозорига ҳар чоршанба чиқаман. Тўғри, ҳозир машина нархи бир оз қимматлаб қолди. Бунинг сабаби деҳқонлар ҳосилини йиғиштириб, қўли пул кўрди. Россиядан маблағ тўплаб қайтганлар бор. Одамлар пули кўпайса, машина олиш ташвишига тушади. Талаб ошса нарх ошиши табиий, - деди у.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"