Немислар Африканинг йўлсиз шароитига мос электрокар тайёрлади

Немислар Африканинг йўлсиз шароитига мос электрокар тайёрлади

Ўтувчанлиги юқори бўлган электромобиль Гана йўлларида синовдан ўтишга ҳам улгурди.

Ўнқир-чўнқирлиги филни қоқинтирадиган йўлларда юришга мўлжалланган электромобилни Мюнхен техника университети мутахассислари ишлаб чиқди, деб ёзмоқда Engadge. aCar номини олган машина биринчи марта Франкфурт автосалонида кўриниш берди. Яқин-орада уни ишлаб чиқариш бошланади.

aCarнинг йўл захираси 80 кмдан ошмайди. 220 вольтли оддий розеткада 7 соатда зарядлаш мумкин. Қўшимча энергия тўплаш учун машина томига қуёш панели ўрнатилган.

Африкача электромобилнинг максимал тезлиги соатига 60кмдан ортмайди. Аммо aCar юк кўтаришга фил каби бардошли. 800 кг вазни билан 1 тоннали юкни таший олади.

Электромобилимиз тупроқ йўлда ҳам, йўлсиз жойларда ҳам бемалол ҳаракатлана олади. Модул конструкцияси шундай ишланганки, уни турли эҳтиёжларга мослаш мумкин. Масалан, одамларни ташиш ва юк ташишга созласа бўлади.

Африкача электромобиль Гана йўлларида синовдан ўтказилди. Уни маҳаллий автобозорда 10 минг евродан кўп бўлмаган нархда сотилиши кутилмоқда. 

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"