Немислар ГДРда оммалашган ретро мотоциклни қайта дунёга келтиради

Немислар ГДРда оммалашган ретро мотоциклни қайта дунёга келтиради

Ретро техникани қайта жонлантириш синалган маркетинг усулларидан бири. Европалик ва америкаликлар ёшлигини эслатадиган техникани харид қилишни хуш кўради. Германиянинг Govacs компанияси собиқ ГДРнинг машҳур Schwalbe мотороллерини қайта ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Собиқ ССРИнинг республикаларида Schwalbe мотороллерини барча эслай олмаслиги мумкин, бироқ ГДРликлар ўз даврида бу мопедга “касал бўлган”.

Немис тилида “Қалдирғоч” маъносини билдирувчи мотороллерни Simsom компанияси ишлаб чиқарган. Мотор ҳажми 49,6-49,9 см куб бўлиб, 3,3-3,7 от кучига эга эди. Янги “Қалдирғоч” техник тарафлама “аждоди”дан батамом ўзиб кетганлигини англаш қийин эмас. Янги мопед электрда юради, Bosch двигатели ўрнатилган. Тезлиги 47 км/соатгача етади. Тўла заряди билан 100 кмдан ортиқ йўл босади. 80 фоизгача зарядлаш учун икки соатдан камроқ вақт етарли.

Электрли Schwalbeнинг баҳоси 5 минг евро бўлиши ваъда қилиняпти. Бу бошқа мопедларга таққослаганда қиммат эмас. Govacs компанияси катта ёшли мотороллерчиларнинг носталгиясини қитиқлаб яхшигина фойда кўриши мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"