Немислар “Порше Дакар” ва “Порше Саҳро” автомобилларини ишлаб чиқаради

Немислар “Порше Дакар” ва “Порше Саҳро” автомобилларини ишлаб чиқаради

Германиянинг Porsche компанияси SUV сегментида мавқеини мустаҳкамлаш пайида. Спортча кроссоверлар ишлаб чиқариш бунинг учун айни муддаодир. Porsche яқин йиллар ичида иккита янги русумни тақдим этмоқчи.

Auto Bild ўз хабарчиларига таяниб маълум қилишича, биринчи авторусум Porsche Dakar деб номланган. Бу автомобиль 2018 йил охири, 2019 йил бошларида савдога чиқарилади. Унинг асосида 911 русуми ётибди. Porsche Dakar уч эшикли кичик кроссовер бўлиб, 32 йил илгари ўтказилган раллидаги Porsche ғалабаси шарафига шундай ном олган. Ҳозирча, гибрид мотор ўрнатилишидан бошқа маълумот йўқ.

Иккинчи автомобиль эса Porsche Sahara номини олган. “Саҳро” “Дакар”дан йирик жуссаси, орқа эшиклари мавжудлиги ва олдмотор тузилиши билан фарқланади. Машинани V8 двигатель ҳаракатлантиради, мотор қуввати ошкор этилмади. Кроссовер сегментдаги энг тезкорларидан бири бўлиши мумкин.

Бироқ нишона нусхалар қачон намойиш этилиши хабар қилинмади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"