Nexia Россиядаги энг оммабоп хорижий автомобиллар ўнлигига кирди

Nexia Россиядаги энг оммабоп хорижий автомобиллар ўнлигига кирди

«Автостат» агентлиги Россияда энг кенг тарқалган хорижий русумдаги автомобиллар рейтингини тузди, деб ёзади Daryo.uz.

Рўйхатда биринчи ўринни Ford Focus эгаллади. Экспертлар таъкидлашича, жорий йил боши ҳолатига кўра, мамлакатда ушбу моделнинг 715 мингта нусхаси бўлган. Иккинчи ўринда 699 мингта нусха билан Toyota Corolla жойлашди. Етакчилар учлигига Hyundai Solaris якун ясади, уларнинг сони 2018 йил январь ҳолатига кўра, 674 мингтага тенг бўлган.

Энг оммабоп хорижий автомобиль русумлари ўнлигига KIA Rio, Renault Logan, Chevrolet Niva, Daewoo Nexia, Volkswagen Polo, Toyota Camry ва Volkswagen Passat ҳам кирди.

Агентлик қайд этишича, бутун Россияда йил бошида 26 миллионта хорижий русумдаги автомобиль бўлган, бу Россиядаги жами енгил автомашиналарнинг қарийб 61 фоизи демакдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Nexia

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.