Нидерландияда учар автомобилларга буюртма олина бошланди

Нидерландияда учар автомобилларга буюртма олина бошланди

Нидерландиянинг PAL-V фирмаси ўзи ишлаб чиқарган иккита учар машина моделларини оммавий равишда сота бошлади.

Голландияликлар учар автомобиллар устидаги ишларни 2009 йилдан бери олиб боришган ва 2012 йилда бу антиқа автомобилнинг илк прототипи тайёр бўлган. Фирма 2017 йилдан серияли ишлаб чиқаришга тайёр бўлган Liberty Pioneer ва Liberty Sport номли моделларига буюртмалар олишни бошлади. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Автомобилни яратганларнинг айтишича, уларнинг маҳсулоти бундай техникага қўйиладиган барча хавфсизлик талабларига мувофиқ келади. Илк учар автомобиллар ўз эгаларига 2018 йил охирида етказилади. Бунгача автомобиллар тўлақонли фойдаланиш учун тўлиқ сертификатлаштирилади.

Фирма бош директори Роберт Дингеманс ўз маҳсулоти учун асосий бозорлар сифатида Шимолий Американи эътироф этди. Бу машинага АҚШ, Канада, Мексика ва Бермуд оролларидан буюртмалар олинган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.