Нидерландияликлар табиий маҳсулотлардан мотоцикл ясамоқда

Нидерландияликлар табиий маҳсулотлардан мотоцикл ясамоқда

Голланд дизайнерлари ва олимлари жам бўлиб, янги мутлақо табиий мотоцикл устида ишламоқда. Мотоцикл сув ўтларидан ёнилғи сифатида фойдаланади. Рама ва осмаси ёғочдан, амортизатори пўкакбоп эмандан, жиҳозлари каноп толасидан тайёрланади, деб ёзмоқда Motofire портали.

Лойиҳа муаллифларидан бирининг айтишича, сувўтлардан олинган мой яхшигина ёнилғи бўлиши мумкин. Сувўтдан ёнилғи олиш инқилобий ихтиро эмас, у илгари кўплаб экологик маҳсулотлар яратишда асқотган. “Иқлим ўзгариши – 2014: оқибатларни юмшатиш” (Climate change 2014: Mitigation of climate change) маърузаси маълумотига биноан биоёнилғининг димланган газ чиқиндиси бензин ва дизелникидан 30-90 фоизга озроқдир.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"