Ниҳоят Фарғонадан Шоҳимардонга автобус қатнови қайта йўлга қўйилди

Ниҳоят Фарғонадан Шоҳимардонга автобус қатнови қайта йўлга қўйилди

Фарғона шаҳрини Фарғона вилоятининг Шоҳимардон қишлоғи билан боғловчи автобус қатнови қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

2013 йилнинг август ойида тўхтаган «Фарғона — Шоҳимардон» йўналиши бўйича автобуслар қатнови 25 апрелдан бошлаб Фарғона вилояти ҳокимининг шахсий ташаббуси билан агентликнинг вилоят бўлими ҳамкорлигида қайта йўлга қўйилди

Йўналишда иккита Isuzu автобуси қатнамоқда ва унга «Фарғона Олтин Водий Навкари» МЧЖ хизмат кўрсатмоқда. Қайта тикланган йўналиш узоқ туманнинг вилоятнинг бошқа туманлари билан транспорт алоқасини яхшилашга имкон берди.

Йўналишдаги автобуслар сонини икки баравар кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.