Nissan GT-R ва Mercedes-AMG GT R беллашуви: Ким кучли?

Nissan GT-R ва Mercedes-AMG GT R беллашуви: Ким кучли?

Nissan GT-R ва Mercedes-AMG GT R суперкарлари дрег-пойгада ўзаро куч синашди. Беллашув видеоси Британиянинг CарWоw нашри томонидан YouTube’да эълон қилинди, деб ёзади daryo.uz.

Орқа узатмали Mercedes-AMG GT R купесига 585 от кучига эга, ҳажми тўрт литр бўлган икки турбинали V8 двигатель ўрнатилади, у икки улагич (сцепление)ли роботлаштирилган, етти босқичли тезлик узатиш қутиси билан ҳамоҳангликда ишлайди. Автомобиль атиги 3,6 сония ичида соатига 100 километрлик тезликка эришади, унинг энг юқори тезлиги соатига 318 километр билан чеклаб қўйилган.

Тўлиқ узатмали Nissan GT-R’га эса 570 от кучили 3.8 V6 турбомотор ва икки улагич, олти босқичли «робот» қути ўрнатилади. Бу машина соатига 100 километрлик тезликни 2,7 сонияда олади, энг юқори тезлиги эса соатига 315 километрни ташкил этади.

Дрег-пойгада ҳар иккала автомобиль финиш чизиғини деярли бир вақтда босиб ўтди, фақат Mercedes 0,1 сонияга илгарилаб кетди. «Юриб туриб» қўзғалиш (учинчи узатмада, соатига 80 километрлик тезлик билан) тестида ҳам, фавқулодда тўхташ (тормозланиш) синовида ҳам Mercedes жуда кичик фарқ билан ғолиб чиқди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Мавзу:

#Nissan

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.