Nissan Leaf ҳайдовчининг фикрини ўқишни ўрганди

Nissan Leaf ҳайдовчининг фикрини ўқишни ўрганди

Nissan компанияси Leaf электрокарига ҳайдовчининг “фикрини ўқиш”ни ўргатди. Мазкур автомобилнинг махсус талқини моделнинг беш йиллиги муносабати билан бунёд этилди. Автомобилнинг атрофни томоша қилиши, рул бошқарувидаги ҳайдовчининг фикрини ўқишига бағишган видеоролик япон ишлаб чиқарувчисининг YouTube-каналида эълон қилинди.

Leaf автомобилига инсон мияси фаоллиги частоталари – альфа тўлқинларини ўлчайдиган қурилма ўрнатилган бўлиб, ҳайдовчи дармонсизлангани ёки диққатини бир жойга жамлаганини “ҳис этади”.

Синовлар вақтида 30 нафар ёш ҳайдовчилар махсус трасса бўйлаб автомобилда юришди. Қурилма ҳайдовчиларнинг мия фаоллиги ҳолатини ҳисобга олиб борди ва ҳиссиётларнинг сўздаги ифодаларини марказий компьютерга етказиб турди. Компьютер “вау”, “ажойиб”, “стоп” сингари 33та турли сўзни танлаб олди.

Nissan Leaf 109 от кучига эга электромотор ва 30 киловатт-соат сиғимли батарея жамланмаси билан таъминланган. Хэтчбек бир марталик қувват билан 250 километр масофани автоном равишда босиб ўта олади. У буткул янги платформа асосида қурилиши айтилмоқда. Ишлаб чиқарувчининг тасдиқлашича, Leaf дунёдаги энг оммабоп электрокарга айланади.