“Ниссан”нинг ўзиюрар ўриндиқлари олдингизга келади

“Ниссан”нинг ўзиюрар ўриндиқлари олдингизга келади

Nissan куч-ғайратини фақат автомобилларга сарфламасдан, қўшимча техникаларни мукаммаллаштиришда жонбозлик кўрсатмоқда. “Ниссан”нинг YouTubeдаги расмий саҳифаси келажак ўриндиғининг видеосини улашди. Ўриндиқ номи ProPILOT бўлиб, автоном технологияни ўзида мужассамлаштирган.

Ўриндиқ датчиклар ёрдамида олдидаги ўриндиққача бўлган масофани аниқлайди ҳамда орасидаги масофа ўзгариб қолса кетидан илгарилайди. Агар унда ўтирган киши туриб кетса, ўриндиқ ўзи навбат қаторининг охирига боради.

Бундай иш тартибини янги Nissan- Serena ва Qashqai автомобилларида кўришимиз мумкин. Улар хавфсиз оралиқ масофага риоя қилади ва йўлда ўзининг полосасидан жилмай юради.

Эҳтимол, бу Nissanнинг ижодкорона рекламасидир. Бироқ “ақлли ўриндиқ”ларни кунчиқар юртнинг ресторанларига ўрнаштириш режалаштириляпти.

Тасаввур қилинг: ресторанда навбат кутиб тажанглашмасингизданоқ остингизга юмшоқ ўриндиқ етиб келади. Ҳар қандай асабий инсон бу пайтда ҳовуридан тушиши тайин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"