Ногиронлар автомобили алоҳида ажратилган полосада юришини таклиф қилишди

Ногиронлар автомобили алоҳида ажратилган полосада юришини таклиф қилишди

Сарлавҳадаги таклифни Россиянинг автомактаблари гилдияси киритди. Яқин кунларда таклиф юзасидан ҳукуматга мурожаатнома йўлланади.

“Автомактаблар гилдияси” бошқармаси раиси Сергей Лобарев сўзларига қараганда “Ногирон” ёзувли тахтачаси бор автомобиллар махсус ажратилган полосада юради. Кимда-ким машинасига бу ёзувни ноқонуний ўрнатса, беш минг рубль жарима тўлайди. Ҳаракат хавфсизлиги ходимлари янги тартиб ижросини видеокамера ва бошқа воситалар билан назорат қилишади.

Сергей Лобарев ўз гапида “жамиятнинг энг кам ҳимояланган қатламини” қувватлаш кераклигини эслатди. Статистикага кўра, йилига 60тадан тортиб 100 нафаргача ногирон ҳайдовчилик гувоҳномасини олаётганлиги эътиборга арзийди.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"