Новча ҳайдовчиларга мос уч автомобиль

Новча ҳайдовчиларга мос уч автомобиль

Бўйингиз узун бўлса рулда ўтириш қийинроқ: бошингиз шифтга тегади, оёғингиз эса мудом букланиб ўтиришга маҳкум. Тўғри, сиртдан каттакон машиналар ҳам бор, аммо уларнинг ҳаммасининг ҳам ичи кенг-мўл эмас.

Аммо экспертлар баланд бўйли кишиларга ҳам мос келадиган автомобиллар учлигини аниқлашга муваффақ бўлди.

Audi Q7 кроссоверидан бошлаймиз. 2 литрли моторга эга кроссоверда 252 отнинг кучи бор. Тўғри, нархи қимматроқ, салобатига яраша дегандай. Ўриндиқ саҳнидан шифтгача 97,74 см, оёқлар учун эса 106 см жой ажратилган.

BMW 7-Series флагмани ҳам мирзатерак ҳайдовчиларга хуш ёқади. 2 литрли турбомотори 258 от кучини етказиб берувчи бу автомобилнинг ўриндиғидан шифтигача масофа 1 метрдан зиёд. Оёқлар учун 105 смли макон ажратилган.

Японлар катта жуссаси билан ажралиб турмайди, аммо Lexus LS новча японларга айни мос қилиб яратилган.

Саналган учта автомобилни забардаст гавдали ҳайдовчилар бемалол харид қилиши мумкин. Олдиндан айтиб ўтамиз – уларнинг нархи бир оз қиммат.

Бундан ташқари Toyota Highlander, Volvo XC90 ва Subaru Forester автомобиллари ҳам салонининг кенглиги билан ажралиб туради.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"