Ноёб Aston Martin кимошдида рекорд нархда сотилди

Ноёб Aston Martin кимошдида рекорд нархда сотилди

1962 йилда ишлаб чиқарилган Aston Martin DB4 GT Zagato ўз маркасидаги автомобиллар сотилиш нархи бўйича рекорд ўрнатди.

Кимошди савдоси Нью-Йоркдаги Sotheby’s уйида бўлди. Нодир машина 14,3 млн долларга сотилди. Бу экспертлар кўзлаган нархга етиб бормади, улар 15-17 млн долларга баҳолашган эди.

DB4 GT Zagato русуми 1960 йилда Лондондаги автосалонда тақдим этилган. Атиги 19 дона ишлаб чиқарилган. Эркин савдода бу автомобилнинг йўқлиги автоколлекционерлар иштиёқини аланга олдиради.

Zagato версиядаги спорткарга 314 от кучига эга двигатель ўрнатилган. 6,1 сонияда 100 км/соат тезликка етишади. Энг юқори 245 км/соат тезлиги билан ўз даврининг шамолдай тезкор автомобили ҳисобланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"