Ноёб йўлтанламасни Марсга жўнатишмоқчи

Ноёб йўлтанламасни Марсга жўнатишмоқчи

Гарчи Марсга борадиган йўл фазо орқали ўтса ҳам одам оёғи етмаган сайёрага оддий машина эмас, йўлтанламас юборган маъқул. Қизил сайёрада ерликларга атаб кимдир йўл қуриб қўймаслиги аён.

SpaceX компанияси Falcon Heavy ракетасини муваффақиятли учирди. Унинг ичида “Тесла” родстери ҳам фазога учди. Бироқ фазога автомобилини чиқармоқчи бўлган бошқа компания ҳам бор.

Немисларнинг Partisan Motors компанияси 100 йил турадиган йўлтанламас ясади ва уни Марсга жўнатмоқчи. Йўлтанламас махсус версияси тўрт электромоторга эга, кузови карбонпластикдан ишланган.

Йўлтанламас бутунича фазога йўлланмайди. Бўлиб-бўлиб жўнатилади ва тегишли жойда йиғилади. Partisan Motorsчилар Марсни машиналарсиз ўзлаштиришнинг иложи йўқ, демоқда. Демак, йўлтанламас Марс кашшофларига хизмат қилади ҳамда совет ойдаюрар машиналари ва NASA оймобиллари билан бир сафда туради.

Асли Partisan One йўлтанламаси ҳарбийлар учун тайёрланган бўлиб 150 от кучига эгадир.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"