Нукус аэропортида янги йўловчи терминали ишга туширилади

Нукус аэропортида янги йўловчи терминали ишга туширилади

Нукус аэропортида келгуси ҳафтада янги йўловчи терминали ишга туширилади. Бу ҳақда daryo.uz хабар бермоқда.

Янги терминал соатига 400 йўловчини ўтказишга мўлжалланган (олдин бу кўрсаткич 300 кишига тенг). У йўловчилар ва уларнинг юкларига халқаро стандартлар даражасида хизмат кўрсатиш имкониятини беради. Аэровокзалда йўловчиларнинг хавфсиз шароитда бўлишларини таъминлайди.

Лойиҳа доирасида, шунингдек, парвозолди назорати ва юкни бериш ҳудудлари кенгайтирилди, қайд этиш бўлмалари сони кўпайтирилди.

Терминал 2 июль куни илк рейсни қабул қилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.