Нукус жамоат транспортларидаги йўл ҳақи нақд пулсиз бўлади

Нукус жамоат транспортларидаги йўл ҳақи нақд пулсиз бўлади

«Қарақалпақтранс» автомобилда юк ва йўловчи ташувчилар Республика Ассоциациясига бир ой муддатда Нукус шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспортлари — автобус ва йўналишли таксиларда йўловчилар томонидан йўл ҳақини банк пластик карточкалари орқали сотиб олинадиган махсус жетонларни ташкиллаштириш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби ҳақидаги кўрсатма ишлаб чиқиш топширилган. Бу ҳақда Ассоциациянинг бўлим бошлиғи Баҳадир Атаниязов «Ғарезсизлик ҳам низам» нашрига хабар қилган, деб ёзмоқда Kun.uz.

Бу йўналишда ишлар бошланиб кетган. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг «Тошкент зарбхона»сига жетонлар ишлаб чиқиш учун буюртма берилган. Нукус шаҳрининг одамлар кўп йиғиладиган 10 ўрнида жетонларни санаб берадиган махсус ускуналар ўрнатилиб, уларни фуқароларимиз пластик карточкалари орқали олиш имконияти яратилади.

2018 йилнинг 1 июль санасигача Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида шаҳар йўловчилари транспортида йўл ҳақини банк пластик картасидан нақд пулсиз тўлаш системасини босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2016 йил 21 декабрдаги «Нукус шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти-автобус ва йўналишли таксилардан фойдаланиш тартибини жадаллаштириш ҳақида»ги қарори билан шаҳар жамоат транспорларга шу йилнинг 1 март санасидан бошлаб нақд пулсиз йўл ҳақи тўлаш системаси амалга оширилиши назарда тутилган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.