ОАВ Apple’нинг электрокари пайдо бўладиган янги санани маълум қилди

ОАВ Apple’нинг электрокари пайдо бўладиган янги санани маълум қилди

АҚШнинг Apple компанияси 2019 йили пайдо бўладиган ўзининг илк электрокарини ишлаб чиқиш «лойиҳасини тасдиқлади». Бу ҳақда, ўз манбаларига асосланиб, The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Ҳозирги вақтда электромобилни ишлаб чиқиш устида 600 га яқин одам, хусусан, электромобиллар ва ҳайдовчисиз бошқариладиган технологиялари устида бош қотирган Tesla Motors в Mercedes-Benz’нинг собиқ мутахассислари иш олиб бормоқда. Яқин вақт ичида Apple мутахассислар жамоасини тахминан уч баробар катталаштиришни режалаштирмоқда.

The Wall Street Journal суҳбатдошининг маълумотларига кўра, Apple ўзининг биринчи электрокарини тўлиқ автоном бошқарувли қилмоқчи эмас.

Аввалроқ, Америка корпорацияси электрокарни ишлаб чиқиш учун автосаноат «фахрийлари»дан иборат жамоа йиғишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Масалан, Apple компанияси Fiat Chrysler Automobiles (FCA) альясининг собиқ топ-менежери Дуг Беттсни ёллаган, у бунгача Michelin, Nissan ва Toyota’да ҳам раҳбар лавозимларда ишлаган.

Бундан ташқари, «Тесла» раҳбари Элон Маск унинг бир қатор ходимларига Apple 60 фоиз кўп маош таклиф қилганини айтиб ўтганди. Хусусан, электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчи ширкат Tesla Motors’нинг етакчи муҳандиси Жейми Карлсонни оғдириб олишга муваффақ бўлди.

Apple ўзининг биринчи электрокари устида ишлаётгани ҳақида 2015 йил январида маълум бўлганди. Ўшанда компания ўзининг илк автомобилини 2020 йилда чиқаришни режалаштираётгани айтилганди. Айни вақтда, Apple вакиллари шу вақтгача ҳали бирор марта машина ишлаб чиқариш устида ишлаётганликларини расман тасдиқлагани йўқ.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.