Олимлар тирбандликлардан қутулишнинг оддий йўлини маълум қилди

Олимлар тирбандликлардан қутулишнинг оддий йўлини маълум қилди

Америкалик олимлар тўсатдан юзага келадиган тирбандликлардан ҳайдовчилар барча қўшни машиналарга нисбатан масофани сақлаган ҳолда қутулиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo.uz ёзмоқда.

Йирик шаҳарларнинг муаммоси авария, йўл кесишмалари ва бошқа объектив сабаб бўлмаган ҳолда ҳам кутилмаган жойда юзага келадиган тасодифий тирбандликлар ҳисобланади.

Олимлар математик модель ёрдамида тажриба ўтказиб кўрди. Улар автомобилларни бир-бирига пружина ва тебранишни пасайтиргичлар ёрдамида боғланган юклар кўринишида тасаввур қилди. Бундай оддий ёндашув битта автомобиль тўсатдан секинлаганда бошқа автомобилларни ҳам секинлашишга мажбур қилувчи вазиятни моделлаштиришга имкон беради.

Натижада ўзига хос тўлқин ҳосил бўлади ва бошқа машиналар бўйлаб тарқалиб, доимий равишда пасайиб боради. агар бундай тўлқинлар камроқ ҳосил бўлса, оқим нисбатан бир хил тезликда ҳаракатланади. Бирор машина тезлигининг ошиши эса тирбандликни юзага келтиради. Машиналар орасидаги масофа эса бузилади.

Олимлар ҳар томонлама масофани сақлашда датчиклар тўплами ва оддий борт компьютери ёрдам беради, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича машиналарни бундай қурилмалар билан жиҳозлаш мегаполислар учун янги йўллар қуришдан кўра арзонроққа тушади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.