Олмаота кўчаларида ўзбек автобуслари йўловчиларни ташимоқда

Олмаота кўчаларида ўзбек автобуслари йўловчиларни ташимоқда

Қозоғистонда транспорт ислоҳотлари доирасида Олмаота шаҳрида жамоатчилик транспорти воситаларини янгилаш давом этмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи".

Қайд қилинишича, айни пайтда мазкур шаҳар автопаркида 1560 та автобус бор. Йил охиригача эса ҳудудда жамоатчилик транспорти 80 фоиз янгиланиши кутилмоқда.

Хусусан, “Думан Транс” компанияси томонидан Олмаота шаҳридаги 17-йўналишга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 15 дона “Isuzu” автобуси қўйилди. “Олжас ЛТД” компанияси ҳам шаҳарнинг 62-йўналиши учун худди шу русумдаги автобусларни харид қилган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#автобус

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.