Олмонлар Smart’ни олти ғилдиракли лимузинга айлантирди

Олмонлар Smart’ни олти ғилдиракли лимузинга айлантирди

Сентябрь ўрталарида Франкфуртда бўладиган моторшоуда Германиянинг Limouzine.de фирмаси томонидан Smart ForTwo негизида тайёрланган олти ғилдиракли лимузин дебюти бўлиб ўтади. Madeforsix номини олган янги машина олти кишини — бир ҳайдовчи ва беш йўловчини сиғдира олади.

Smart ForTwo Limouzine

Smart ForTwo Limouzine

«Смарт»нинг габарит узунлиги 2,69 метрдан 5,5 метргача узайган. Конструктор моделга орқа томондан учинчи ўқ, йўловчиларнинг салонга кира олиши учун ўртадан тепага очилувчи эшик ва 18 дюймли ғилдирак дискларини қўшган.

Smart ForTwo Limouzine

Smart ForTwo Limouzine

Лимузин салони қора ва оқ чарм билан безакланган. Йўловчилар қисмида қадаҳлар ва шампан шишаси учун жойлар, хос совитиш тизими, иккита LED-телевизор, DVD’ли мультимедиа тизими, Bluetooth орқали уланиш мумкин бўлган GoPro камераси, музлатгич бор.

Smart ForTwo Limouzine

Smart ForTwo Limouzine

Техник томонидан ҳозирча фақатгина бир нарса — автомобиль 120 от кучига эга двигатель билан ҳаракатга келтирилиши маълум, холос.

Smart ForTwo Limouzine салони

Smart ForTwo Limouzine салони

Олти ғилдиракли «Смарт»нинг бошқа тафсилотлари Франкфурт автосалони давомида маълум қилинади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Smart

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.