“Олтин бурун”ларнинг фикрича, хитойликларга янги автомобилнинг ҳиди ёқмайди

“Олтин бурун”ларнинг фикрича, хитойликларга янги автомобилнинг ҳиди ёқмайди

Reuters агентлигининг хабар беришига қараганда, Нанкиндаги тадқиқот марказининг “олтин бурун” деб аталувчи экспертлари сарлавҳадаги хулосага келган.

“Шимолий Америкаликларга янги автомобилнинг ҳиди ёқади. Улар, ҳаттоки, эски машиналари учун янги машина ҳидини берувчи спрей сотиб олади. Хитойда эса ҳаммаси аксинча”, дейди Ford заводи мутахассисларидан бири.

J.D. Powerнинг изланишлари салондаги нохуш ҳид хитойликларни машина харидидан қайтарувчи асосий омил эканлигини кўрсатди. Хитой ҳайдовчилари автомобилдан анқиётган ис инсон саломатлигига зиён етказиши мумкин, деб ҳисоблайди.

“Форд”нинг ҳид бўйича экспертлари йилига 300га яқин тест ўтказади. Улар салон гиламчасидан тортиб, руль чамбарагигача искаб кўради ва “сезилмас”дан “ўта ёқимсиз”гача бўлган баҳони беради. Масалан, улар машинанинг баъзи деталларини “куйган резина”, “айниган гўшт” ёки “сассиқ пайпоқ” ҳидига қиёслаши мумкин. Бундай деталлар изига қайтариб юборилади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"