Ўмонда аёллар киракашлик қилишига рухсат берилди
Саудияда аёллар машина бошқаришига руҳсат берилиши ортидан Ўмон султонлиги аёлларнинг меҳнат соҳасини кенгайтирди. Энди нозик жинс вакиллари такси бошқариши мумкин. Бироқ аёл киши бошқараётган такси ҳаворанг ёки пуштирангга бўялади. Янги қоида 1 мартдан кучга киради.
Ўмон султонлигида стандарт (эркаклар бошқарувчи) таксилар оқ ва апелсин рангидадир.