Opel “Катта ер” номли кроссовер тайёрлайди

Opel “Катта ер” номли кроссовер тайёрлайди

Crossland X номли кичик кроссовер ишлаб чиқарилиши тўғрисидаги хабар ортидан немис маркасининг матбуот хизмати Grandland X номли яна бир йўлтанламас ишлаб чиқарилишини эълон қилди. Ҳозирча, унинг тасвири кўрсатилмади. Қизиқтириш учун тахминий кўриниши намойиш этилган холос.

Дастлабки маълумотларга кўра, Opel Grandland X дебюти келаси йилнинг кузига мўлжалланган. У ўзимизнинг Chevrolet Captivaга ўхшаш Opel Antara кроссоверининг ўрнига келади.

Opel Antara

Opel Antara

Номи нега “Катта ер”? Қуруқликнинг материк қисмига ишора қилганми ёки Леонид Брежневнинг асаридан илҳомланганми – ким билади дейсиз.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#Grandland X

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"