Opel Meriva кроссовер бўлади
General Motors компанияси Peugeot билан биргаликда янги авлод русуми устида ишламоқда. Peugeot 3008 деб номланган янги русум 2016 йилнинг иккинчи ярмида дунёга келади. У кроссовер ва компактвен аломатларини ўзида мужассамлаштиради.
Янги “Мерива”ни уч ва тўрт цилиндрли моторлар ҳаракатга келтиради. 6 поғонали автомат трансмиссия ишлайди. “Пежо”дан ўзлаштирилган гибрид модификацияси ишлаб чиқарилишини ҳам истисно қилиб бўлмайди.
Салон замонавий технологиялар билан жиҳозланади, хусусан, Opel маҳсулоти бўлмиш OnStar мультимедиа тизимини эслаб ўтиш жоиз. Бундан ташқари, ускуналар панели тўлалигича рақамли бўлади.
Янги Opel Meriva тақдимотини 2017 йилнинг мартида Женева автосалонида ўтказиш режалаштирилган.