Орқа ғилдиракнинг ўзида 500 км йўл босган мотоциклчи (видео)

Орқа ғилдиракнинг ўзида 500 км йўл босган мотоциклчи (видео)

33 яшар япон мотоциклчиси Масару Абе Wheelie King унвонини бежизга қўлга киритмаганини исботлаб қўйди. Олд ғилдирагига бир гап бўлгандир, деб ўйламанг, у орқа ғилдиракда 331 км йўл босган ҳамюрти Ясуюки Кудонинг рекордини янгилашни истади холос.

Масару Абэ мотори ҳажми 125 см кубли Yamaha Jog скутерида 500 км йўл юрди. Скутерга ҳаракатланиш чоғида ёнилғи қуйди, тўхтамади.

Абе орқа ғилдиракда 600 км йўл босиб ўтишни режалаштирганди, аммо 13 соат ўтиб унинг танаси қаттиқ оғрий бошлади. Ҳаракатланишни бошлаганидан икки соат ўтиб унинг орқасида оғриқ сезилди, бироқ дадил йигит оғриқ қолдирувчи таблетка ичиб йўлида давом этди. Саккиз соат ўтганда у аввалги рекордни янгилаганди, аммо яна беш соат йўл юришга ўзида куч топди.

Кейинроқ Абе илгари сира сезмаган кучли оғриқни ҳис қилганини айтиб берди: унинг иккала қўли ҳам увушиб қолган, танаси сувсизланган, кўзи илғамай қолган. Шунга қарамасдан орқа ғилдиракнинг ўзида 13 соат йўл юргани таҳсинга лойиқ.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"