Орқага қанча тез юриш мумкин (видео)?

Орқага қанча тез юриш мумкин (видео)?

Ҳамма ҳайдовчи орқага юриш тажрибасидан ўтган. Машинада секин ва эҳтиёт бўлиб орқага юрамиз. Орқага ҳайдашда энг юқори тезлик қанча бўлиши мумкин? Бугун шу саволга жавоб қидирдик.

Видеолавҳадаги Майк исмли ҳайдовчи орқага тез ҳайдашни кўрсатиб қўяди.

Майк 2015 йилда ишлаб чиқарилган автоматик қутили Ford Fusion автомобилини бошқармоқда. Унга икки литрли, тўрт цилиндрли, бензинли турбомотор ўрнатилган.

Шундай қилиб Майк шоссега чиқиб орқа узатмани улади ва газ тепкисини охиригача босди. Седан чакки эмас: қарийб 70 км/соат тезликда ҳаракатланди. Албатта, бу натижада Майкжоннинг маҳоратидан ташқари 240 от кучига эга Fusionни ҳам ҳисобга олиш керак.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"