Остонада электромобилларни зарядловчи биринчи тезкор станция очилди

Остонада электромобилларни зарядловчи биринчи тезкор станция очилди

Қозоғистонда 50 кВт қувватга эга биринчи тезкор станция иш бошлади. У ерда 24 кВт аккумуляторни 30–80 фоиз зарядлаш учун 15 дақиқа сарфланади, бу эса оддий станциялардагидан 48 баробарга тезроқдир, деб хабар беради Daryo.uz, 1News’га асосланган ҳолда.

Compass AZS + expressmarket комплексининг янги автоқувватлаш станцияси унда ABB компаниясининг Terra 53 моделидаги тезкор зарядлаш станцияси тизимлари ўрнатилгани билан фарқланади.

Станция расман 5 июль куни ишга туширилди. Унда давлат структуралари вакиллари, Compass AZS + expressmarket комплекслари тармоғи раҳбари ҳамда ABB компанияси вакили иштирок этди.

Айни пайтда Қозоғистонда 200 дан ортиқ электромобил мавжуд. Улар ҳозирча асосан битта шаҳар ҳудудида ҳаракатланишга мўлжалланган, аммо тезкор қувватлаш станциялари тармоғининг ривожланиши яқин келажакда шаҳарлараро сафарларни амалга ошириш имконини беради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.