ОТБ 145 км темир йўлни электрлаштиришга 80 млн доллар ажратди

ОТБ 145 км темир йўлни электрлаштиришга 80 млн доллар ажратди

Осиё тараққиёт банки Поп, Наманган ва Андижон шаҳарларини боғловчи 154 километрлик темир йўлни электрлаштиришга 80 млн доллар миқдорида маблағ ажратди, деб ёзади Gazeta.uz. Мазкур участка Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлиги (МОМИҲ) Коридор 2 дастурининг бир қисми ҳисобланади.

Лойиҳа Озарбайжон, Марказий Осиё давлатлари ва Хитойни боғловчи Коридор 2 бўйлаб минтақавий савдо-сотиқни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади. У экологик ва темир йўл хавфсизлиги кўрсаткичларини яхшилашга ҳам ёрдам беради — лойиҳа натижасида атмосферага СO2 чиқариш даражаси йилига 10 минг тоннага камаяди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 177,45 млн долларга баҳоланган бўлиб, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси ва Ўзбекистон ҳукуматининг улуши 97,45 млн долларни ташкил этади. ОТБ лойиҳани амалга ошириш, шартнома бўйича техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар ва машина-механизмлар ҳамда ташқи энергия таъминоти учун материаллар сотиб олиш устидан назорат бўйича маслаҳатчиларни молиялаштиришда ҳам ҳамкорлик қилади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.