Ўтган йилда 27,6 млрд сўмлик 1364 та "чиройли" авторақам сотилди

Ўтган йилда 27,6 млрд сўмлик 1364 та

Ўзбекистон Республика товар ҳомашё биржаси 2017 йил якунларини эълон қилди. AVTORAQAM тизими ишга тушган пайтдан бошлаб 2017 йилнинг охирига қадар “ЎзРТХБ” АЖ нинг онлайн аукциони орқали умумий қиймати 27,6 млрд сўмлик 1364 та “чиройли” авторақамлар жисмоний ва юридик шахсларга сотилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августидаги 683–сонли қарорини бажариш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформаси ишга туширилди. Авторақамларни сотиш бўйича онлайн аукцион биржанинг янги avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида амалга оширила бошланганди.

Аукцион орқали илк “чиройли” рақам 14 сентябрда 20 миллиондан ортиқ суммага сотилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.