Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидан ўтган қисми бутунлай ёпилади

Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидан ўтган қисми бутунлай ёпилади

19 август кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидан ўтган қисми транспорт воситалари ҳаракати учун бутунлай ёпилади, деб Kun.Uz ёзмоқда.

Шаҳар ҳокимияти ахборот хизматида хабар қилинишича, бу ерда майсазорли яшил ҳудуд ташкил этилиб, фонус ва ўриндиқлар билан таъминланади.

vozle

Ҳокимлик расмий сайтига жойланган хабарда таъкидланишича, бу шаҳарда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида амалга оширилади.

Вокзал атрофи ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли учун янгича ечимдаги ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.