“Ўзавтосаноат” 32 та автосалондаги улушини сотувга қўйди

“Ўзавтосаноат” 32 та автосалондаги улушини сотувга қўйди

“Ўзавтосаноат” АЖ, хусусий дилерлик корхоналари сонини кўпайтириш мақсадида, 32 та дилерлик корхоналари устав фондларидаги ўз улушларини аукцион савдоларига қўйди, деб ёзади Qalampir.uz.
 
Ушбу корхоналарнинг ҳар бири тайёр, юқори даромадли бизнес бўлиб, янги автомобиллар, эҳтиёт қисмлар сотувининг амалдаги тизимини, шунингдек автосервис хизматлари кўрсатиш тизимини ўзида қамраб олган, дейилади АЖ тарқатган ахборотда
 
Савдоларга автомобиллар сотувининг шаффоф тизимлари ривожига ва уларга сотувдан кейин хизмат кўрсатишга инвестиция киритиш истагида бўлган хусусий инвесторлар (юридик ва жисмоний шахслар) таклиф этилади.
 
Аукцион савдолари ташкилотчиси – “Respublika mulk markazi” АЖ.
 
Савдолар 2019 йил 21 январда ўтказилади
 
Савдоларда қатнашиш учун дилерлик корхонаси устав капиталидаги улуш бошланғич қийматининг 15 фоизини ўтказиш талаб этилади.
 
Қуйида улушлари сотувга қўйилган дилерлик корхоналари номлари ва уларнинг бошланғич нархлари билан танишишингиз мумкин.
 

Дилерлик корхонаси номи ва сотилаётган улуш миқдори

Бошланғич нархи

1

Тошкент ш., Бунёдкор шоҳкўчаси, 118- уйда жойлашган «AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 32,16% улуш

24 млрд.

2

Бухоро ш., Ғиждувон кўч., 69- уйда жойлашган «BUXORO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 34,51% улуш

7 млрд.

3

Нукус ш., Жанубий саноат зонаси, Нукус-Тўрткўл, 1- уйда жойлашган «QQAVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 58,07% улуш

10 млрд.

4

Қарши ш., Бишкент шоссеси 2 км, 10- уйда жойлашган «QASHQADARYO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 43,05% улуш

22 млрд.

5

Қўқон ш., Фурқат кўч., 75А-уйда жойлашган «QO’QON AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

5 млрд.

6

Навоий ш., Амир Темур кўч., 2- уйда жойлашган «NAVOIY AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,96% улуш

6 млрд.

7

Наманган ш., 3- микрорайон, Тинчлик кўч., 3- уйда жойлашган «NAMANGAN AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 62,57% улуш

7 млрд.

8

Термиз ш., Султон Саодат кўчю, 288б- уйда жойлашган «SURXANDARYO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 52,30% улуш

4 млрд.

9

Гулистон ш., Оҳунбобоев кўч., 169- уйда жойлашган «SIRDARYO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 97,38% улуш

12 млрд.

10

Тошкент вил., Чиноз тумани, Янги Чиноз посёлкасида жойлашган «TOSHVILOYAT AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,62% улуш

7 млрд.

11

Ғиждувон ш., Абдулла Қаҳҳор кўч., 1- уйда жойлашган «G'IJDUVON AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,24% улуш

6 млрд.

12

Фарғона ш., Аэропорт кўч, 78- уйда жойлашган «AVTOTEXXIZMAT-F » МЧЖ (Фарғона ш.) устав фондидаги 51,96% улуш

13 млрд.

13

Урганч ш., Саноат кўч., 24- уйда жойлашган «XORAZM AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51,14% улуш

17 млрд.

14

Чуст ш., Тошкент кўч., 3- уйда жойлашган «CHUST AVTOTEXXIZMAT-N» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш

7 млрд.

15

Андижон ш., Қўшариқ кўч., 5А- уйда жойлашган «ANDIJON AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 20% улуш

2 млрд.

16

Асака ш., Навоий кўч., 8- уйда жойлашган «ASAKA AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

3 млрд.

17

Бекобод ш., Ғалаба кўч.да жойлашган «BEKOBOD AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

3 млрд.

18

Бухоро ш., Намозгоҳ кўч.да жойлашган «BUXORO AVTOTEXXIZMAT» МЧЖ устав фондидаги 20% улуш

1,5 млрд.

19

Жиззах ш., Зилол маҳ., Мустақиллик кўч.да жойлашган «JIZZAX MOTORS» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш

4 млрд.

20

Фарғона вил., Қўқон ш., Навоий кўч., 90- уйда жойлашган «QO'QON-AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

4 млрд.

21

Навоий ш., Меъморлар кўч., 11а- уйда жойлашган «NAVOIY AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

3 млрд.

22

Наманган ш., Ислом Каримов кўч., 1- уйда жойлашган «NAMANGAN AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

4 млрд.

23

Нукус ш., Беруний кўч.да жойлашган «NUKUS AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

4 млрд.

24

Тошкент ш., Мирзо Улуғбек кўч., 82а- уйда жойлашган «POYTAXT-AVTOSAVDO » МЧЖ устав фондидаги 18,9% улуш

4 млрд.

25

Самарқанд ш., М. Улуғбек кўч., 49а- уйда жойлашган «SAMARQAND AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

5 млрд.

26

Бухоро ш., Моҳи Хоса кўч. 22- уйда жойлашган «SITORA AVTO SAVDO» МЧЖ устав фондидаги 40% улуш

4 млрд.

27

Тошкент вилояти, Қуйи Чирчиқ тумани, Мевазор МФЙда жойлашган «TOSHKENT AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

5 млрд.

28

Тошкент ш., Бектемир тумани, Тўёна кўч., 12- уйда жойлашган «TOSHKENT MOTORS AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 10% улуш

1,5 млрд.

29

Тошкент ш., Чилонзор-31, Гулистон кўч., 8в- уйда жойлашган «UCHTEPA AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 40% улуш

3 млрд.

30

Фарғона ш., А.Фарғоний кўч., 143- уйда жойлашган «AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш

5 млрд.

31

Фарғона ш., К.Додхоҳ кўч., 9- уйда жойлашган «FARGONA-AVTO SAVDO» МЧЖ устав фондидаги 51% улуш

4 млрд.

32

Урганч ш., Аз-Замахшарий кўч., 57- уйда жойлашган «XORAZM-AVTOSAVDO» МЧЖ устав фондидаги 50% улуш

5 млрд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.