“Ўзавтосаноат” АК тизимида 27 минг киши фаолият кўрсатмоқда

“Ўзавтосаноат” АК тизимида 27 минг киши фаолият кўрсатмоқда

“Ўзавтосаноат” АК тизимида 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра 27 минг нафар киши фаолият юритмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Янги иш ўринларини яратиш Дастури бўйича 2015 йилда 303 та иш ўрнини барпо этиш кўзда тутилган бўлиб, амалда 337 та янги иш ўрни яратилди. Шундан 35 таси касаначилик асосида ташкил этилган.

Компания тизимидаги корхоналарда касаначиликдан фойдаланиш натижасида ҳисобот даврида 1 970,0 миллион сўм миқдоридаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди. Касаначилик бўйича яратилган имтиёзлардан фойдаланиш ҳисобига корхоналарда тежалган маблағ 80,9 миллион сўмни ташкил қилди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.