“Ўзавтосаноат” Чехия кўргазмасида

“Ўзавтосаноат” Чехия кўргазмасида

“Ўзавтосаноат” компанияси делегацияси Чехиянинг Брно шаҳрида «MSV-2015» 57-Халқаро машинасозлик кўргазмасида иштирок этди. Кўргазмада 1600 дан ортиқ компания қатнашди. Улар орасида жаҳоннинг 25 мамлакатидан машинасозлик, металлургия ва ойнасозлик корхоналари ҳамда хизмат кўрсатувчи компаниялар мавжуд. Кўргазма доирасида авто жиҳозлар, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи ва логистик хизматлар кўрсатувчи турли корхоналар раҳбарлари ва вакиллари учрашувлар ўтказди.

Кўргазмада Ўзбекистон Республикасининг автомобилсозлик салоҳияти ва инвестицион потенциали намойиш этилди. Вакилларимиз ўзбек автосаноатини кўплаб мамлакатлардан ташриф буюрган қатнашчиларга таништирдилар. Мазкур кўргазма “Ўзавтосаноат” хорижий компаниялар билан тўғридан-тўғри ўзаро мулоқот ўрнатишда ҳамда “Ўзавтосаноат” имижини автомобилсозлик маҳсулотлари ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ширкатлар орасида оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"