«Ўзавтосаноат»да ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус транспорт воситалари тақдим этилди

«Ўзавтосаноат»да ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус транспорт воситалари тақдим этилди

«Ўзавтосаноат» АЖда Ўзбекистон Президентининг 1 декабрда қабул қилган «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда 2017 йил 10 январдаги «Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорлари ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди, деб хабар берди «Ўзавтосаноат» матбуот хизмати.

Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзавтосаноат» ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ вакиллари иштирок этишди.

«Ўзавтосаноат» АЖ биносида ўтказилган йиғилишда компаниянинг «SamAuto» МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган пандусли LE60 русумли автобуси ҳамда GM Uzbekistan АЖ томонидан ногиронлар учун мўлжалланган махсус мосламали Spark русумли автомобили тақдим этилди.

Йиғилганлар ушбу транспорт воситаларини кенг ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланишлари учун етказиб бериш масалалари муҳокама қилинди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.