“Ўзавтосаноат” фаолияти ҳақида танқидий кўрсатув тайёрланди (видео)

“Ўзавтосаноат” фаолияти ҳақида танқидий кўрсатув тайёрланди (видео)

Одамлар автосалонларда автомобиль сотиб олишда жуда кўп қийинчиликларга дуч келишади: айрим жойларда фақат нақд пул ва хорижий валютага савдолар борлиги, ёки “шапка” олиш муаммоси, ёхуд машина харид қилиш навбатга ёзилиш каби ҳолатлардан аҳолининг анча тинкаси қуриганди.

Айнан шу муаммо юзасидан, 12 апрель соат 20:05 да “Ўзбекистон” телеканалида “Мулоқот ва манфаат” номли таҳлилий кўрсатув эфирга узатилади, деб ёзади Qalampir.uz. Кўрсатув давомида “Ўзавтосаноат” фаолиятига оид масалалар танқидий руҳда муҳокама этилади.

Жумладан, автомобиль сотиб олишга шартнома тузиш навбатининг очиқ ва ошкора эмаслиги, тўловларни банк пластик карточкаси орқали амалга ошириш муаммо бўлаётгани, автомобилнинг шартномада кўрсатилган муддатда берилмаётгани, жисмоний шахслар билан тузиладиган шартномаларда истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи ва ишлаб чиқарувчилар манфаатига хизмат қилувчи шартлар киритилгани, янги автомобилда бир қатор носозликлар мавжудлиги, кредитга автомобиль сотиб олиш қийинлиги ҳақидаги мурожаатлар таҳлил қилинади.

Кўрсатувда “GM Uzbekistan” АЖ бош директори в.б. Рустам Ражабов, “GM Uzbekistan” АЖ Маркетинг, савдо ва автосервис бўйича бошқарувчи директори Муҳиддин Султонов, “Ўзавтотеххизмат” МЧЖ бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов, “Асака” АТ банк департамент директори Беҳзод Абдураҳманов, “Асака” АТ банк департамент директори ўринбосари Фаррух Тулавов, Давлат Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов.

 Бобур Жалолов
Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.