«Ўзавтосаноат»га янги раҳбар тайинланди

«Ўзавтосаноат»га янги раҳбар тайинланди

Умиджон Салимов «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди. Салимов бу лавозимда «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га раҳбар этиб тайинланган Улуғбек Рўзиқуловнинг ўрнини эгаллади.

2017 йилнинг апрель ойидан буён Салимов «Ўзавтосаноат» Техник сиёсати ва маҳаллийлаштириш бўйича бошқарув раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди. 2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим маркази директори, Ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.