“Ўзавтосаноат” раҳбари ўзбек автомобиль саноатининг тўрт муаммосини санаб берди

“Ўзавтосаноат” раҳбари ўзбек автомобиль саноатининг тўрт муаммосини санаб берди

“Ўзавтосаноат” Бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон автомобиль саноатининг муаммоларини санаб берди.

Умурзоқовнинг айтишича, саноатда маблағ етишмаслиги сезилмоқда ва бу ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шунингдек, дунёдаги иқтисодий инқироз соҳа фаолиятига таъсирини ўтказмоқда.

Унинг фикрига қараганда 2017 йилнинг сентябригача амал қилган валютанинг икки хил курси ҳам соҳага салбий таъсир кўрсатган.

Умурзоқов бутловчи қисмларнинг атиги 50 фоизи мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилишига тўхталган. Табиийки, қолган қисми четдан валютага сотиб олинади.

ЎзАнинг ёзишича, “Бутловчи қисмларнинг нархини 20 фоизга туширамиз. Тез эмас, аста-секин. Бу ҳали бўлмаган воқеа. Йил охиригача бутловчи қисмларнинг нархи 20 фоизга туширилса, автомобиль нархини 9 фоизга туширишга эришамиз. Ишонч билан айтаманки, кейинги йил автомашиналар нархи, албатта, тушади” дея ваъда берган Шавкат Умурзоқов.

Соҳанинг яна бир муаммоси коррупция саналади. Бундан ташқари Ўзбекистонда автоинжиниринг ривожланмаган, яъни мамлакатда интеллектуал мулк етишмайди.

Шавкат Умурзоқов нотўғри бошқарувни ҳам тилга олди. Унинг айтишича, аввал автомобиллар экспортга таннархидан паст баҳода сотилган.

Компания раҳбари автосаноатдаги аҳволни ўнглаш бўйича чоралар кўрилишини айтиб ўтди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"