Ўзавтосаноат: Тасдиқланмаган хабарларга ишонманг

Ўзавтосаноат: Тасдиқланмаган хабарларга ишонманг

Ўзавтосаноат компанияси маҳаллий ОАВ вакилларига мурожаат қилди. Мурожаатномада компаниянинг фаолиятига оид текширилмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликка чақирилади.

Унда “…текширилмаган (тасдиқланмаган) манбаларга таяниб, миллий автосаноатимиз фаолияти тўғрисида жойлаштирилган ҳар қандай маълумотлар билан Сиз, нафақат “Ўзавтосаноат” АК ва унинг корхоналари имижига зарар этказасиз, балки баъзи бир шахсларнинг спекулятив манфаатлари фойдасига фуқароларимизни нотўғри йўлга чалғитасиз. Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳолатда, нашрларингиз фойдаланувчилари олдида, ҳақиқатга мос келмайдиган янгиликлар учун, жавобгарлик сизнинг зиммангизда саналади”, дея огоҳлантириб ўтилган.

Шунингдек, мурожаатнома қуйи қисмида компаниянинг фаолиятига доир ишончли маълумотларни қайси сайтлардан олиш мумкинлиги ҳам қайд этилган ва боғланиш телефонлари келтирилган. Аввалроқ, Ўзавтосаноат АКга алоқасиз айрим сайтлар чалғитувчи маълумотлар тарқатган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"