«Ўзавтосаноат» янги Matiz ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди

«Ўзавтосаноат» янги Matiz ишлаб чиқарилиши ҳақидаги хабарларни инкор этди

«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси GM Uzbekistan АЖ томонидан янги кўринишдаги Matiz автомобили ишлаб чиқарилгани ҳақидаги хабарларни инкор қилди.

Компания сайти ва ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали Matizнинг янги қиёфаси ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

«Бугунги кунда биз нохолис ОАВ ва журналистлар томонидан нотўғри маълумотлар тарқатилишига тез-тез дуч келмоқдамиз. Ижтимоий тармоқларда GM Uzbekistan АЖ томонидан янги кўринишдаги Matiz автомобили ишлаб чиқарилгани ҳақидаги хабарларлар ва фотосуратлар тарқалганлиги ҳам мана шундай хабарлар сирасига киради.

GM Uzbekistan АЖ жамоатчиликка шуни маълум қиладики, чиқарилаётган маҳсулотлар, ўтказилаётган акциялар ва бошқа тадбирлар ҳақидаги барча ишончли маълумотлар фақат www.gmuzbekistan.uz ва www.uzavtosanoat.uz расмий сайтларида, шунингдек, Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифада эълон қилинади.

Ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифаларда тарқатиладиган хабарлар ва маълумотлар норасмийдир ва GM Uzbekistan фаолиятига алоқадор эмас», — дейилади Sof.uz сайтида.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.