“Ўзавтосаноат” янги раисининг зиммасига қандай топшириқлар юкланди?

“Ўзавтосаноат” янги раисининг зиммасига қандай топшириқлар юкланди?

Шавкат Мирзиёев сешанба куни «Ўзавтосаноат” раҳбари Умиджон Салимовни ишдан бўшатди ва унинг ўрнига Шавкат Умрзоқовни тайинлади. Умрзоқов бу вақтга қадар Бош прокуратурада турли лавозимларда ишлаб келган.

Салимовнинг ишдан олинишига соҳадаги нуқсонлар, жумладан коррупция, порахўрлик ва таниш-билишчилик чуқур илдиз отгани сабаб бўлган.

Мирзиёев “Ўзавтосаноат”нинг янги раисига автомобилсозлик саноати маҳсулотлари таннархини пасайтириш, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, импорт ҳажмини камайтириш каби вазифаларни юклади. Бундан ташқари, автомобиль ишлаб чиқариш тизимини ҳамда автомобилларни ички ва ташқи бозорда сотилишини такомиллаштириш зарурдир.

(Фото: «Ўзавтосаноат»)

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"