“Ўзавтойўл” янги асфальт-бетон заводи очмоқчи

“Ўзавтойўл” янги асфальт-бетон заводи очмоқчи

“Ўзавтойўл” ўзбек компанияси вакиллари немис делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашувда Германия ва Ўзбекистоннинг йўл қурилиш соҳасида ҳамкорлик масалалари кўтарилди, деб хабар беради компания сайти.

“Ўзавтойўл” германиялик ҳамкорларга асфальт-бетон ва йўл қурилиш техникаси ишлаб чиқариш бўйича янги қўшма корхона ташкил этиш таклифини билдирди. Матбуот хизмати ёзишига қараганда немис ишбилармонларини таклиф қизиқтирган.

2016 йилда йўлларни таъмирлашга Ўзбекистон 2,8 трлн сўм ажратган.

Томонлар йўлсозлик соҳасидаги Германия-Ўзбекистон ҳамкорлигини икки томонлама фойдали деб атаган.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"